Покистонда йирик ЙТҲ рўй берди, дея хабар қилди News.day.az нашри.
Белужистон вилоятида йўловчи ташувчи автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Бу вақтда автобусда 40 нафар йўловчи бор эди. Юк машинасида эса ёқилғи бўлган. Фожиа оқибатида камида 26 киши қурбон бўлган ва яна 14 нафари тан жароҳати олган. Қурбонларнинг жасади Карачи шаҳрига олиб келинган. Ҳукумат мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишларини бошлаган.






