Дунёнинг энг машҳур кинопродюсерларидан бири Эндрю Вайна 75 ёшида вафот этди, дея хабар берди Вести нашри.
Венгриялик продюссер киносаноатда Энди тахаллуси билан машҳур бўлиб, у “Терминатор”, “Рэмбо”, “Фаришта юраги” каби жаҳонга машҳур фильмларни суратга олган. Энди узоқ вақт давомида юрак касаллиги билан хасталаниб, Будапештдаги уйида оламдан ўтган. У Carolco Pictures компанияси асосчиси ҳисобланади.






