АсосийJamiyat

​Достон Турғунов "Ballet beautiful art" халқаро танлови совриндори бўлди

'​Достон Турғунов  "Ballet beautiful art" халқаро танлови совриндори бўлди 'ning rasmi

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жаҳоннинг 10 та мамлакатидан ташриф буюрган 120 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида "Ballet beautiful art" классик ва замонавий рақс санъати бўйича халқаро кўрик-танлов ўтказилди.

Халқаро танловда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 2-босқич талабаси Достон Турғунов муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа давомида Достон Турғунов "Жизел" спектаклидан Алберт вариацияси, "Корсар" спектаклидан вариация ижро этиб ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

"Ballet beautiful art" халқаро танловида италиялик ижрочи биринчи, ҳамюртимиз иккинчи ва учинчи ўринни россиялик ижрочи қўлга киритди.

    Бошқа янгиликлар