Чили қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Вести нашри.
Силкиниш кучи 6,7 магнитуда экани қайд этилган бўлиб, унинг эпимаркази мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Кокимбо шаҳридир. Сейсмология марказининг маълум қилишича, табиий офат туфайли 200 минг нафар аҳоли электр таъминотидан узилиб қолган. Юзлаб уйлар қисман вайрон бўлди. Одамлар тунни кўчаларда ўтказишга мажбур бўлишган. Зилзила натижасида қурбон бўлганлар йўқ. Бироқ икки аёл қаттиқ қўрқув натижасида силкинишдан сўнг юрак хуружидан вафот этган.






