Дунёнинг энг кекса эркаги саналган япониялик Масадзо Нонака 113 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Сегодня нашри.
Нонака 1905 йилнинг 25 июлида туғилган. У Гиннеснинг рекордлар китобига жаҳондаги энг ёши улуғ эркак сифатида киритилган. У сўнгги йилларда Хокайдо оролидаги Мэакан тоғи этагида набиралари билан истиқомат қилиб келаётган эди. Нонака газета ўқиш, сумо машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келган. Эндиликда дунёдаги энг кекса эркак мақоми 1905 йил 15 октябрда туғилган германиялик Густав Гернетга ўтади.






