Жорий йилнинг 20 январ куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон йўллари" МАКнинг матбуот хизмати хабар берди.
Аэропорт ёпилишига қор бўрони ва кучли шамол сабаб бўлган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Рейслар олти соатга кечиктирилган.
"Компания техник хавфсизлик талабларига кўра, ёмон об-ҳаво шароитида парвозларни амалга оширмайди. Аэропорт техник ишлар якунланганидан сўнг ўз фаолиятини давом эттиради", - дейилган хабарда.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўраган.






