АсосийJinoyat

Самарқандда "молиявий пирамида" гуруҳ аъзолари 450 млн. сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

'Самарқандда "молиявий пирамида" гуруҳ аъзолари 450 млн. сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган'ning rasmi

Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «OLTINYUL.UZ» ва «E-SUM.UZ» веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга қизиқтириб, «Молиявий пирамида» лойиҳаси тузилган.

"Шу асосда 8 200 нафардан зиёд фуқарондан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғилиб, ушбу гуруҳ томонидан ўзлаштирилган", - дейилган ИИВ хабарида.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Н.Р. ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар