АсосийDunyo

Ота-онаси билан судлашган машҳурлар

'Ота-онаси билан судлашган машҳурлар 'ning rasmi

Машҳурликни ушлаб туриш учун баъзида юлдузлар ўз ота-оналари билан ҳам судлашишларига тўғри келади, деб хабар қилди РИА Новости нашри.

Бейонсе

2011 йили қўшиқчи Бейонсе миллионлаб гонорарларини ўзлаштиргани учун отасини судга берган.

Эминем

Рэпер Эминем ўз онаси Дебби Мэтерсни ўз қўшиқларида гиёҳванд ва пиёнисталикда айблаган. 2008 йили Дебби ўғлини туҳматга айблаб судга беради.

Дрю Бэрримор

Дрю онаси туфайли катта кинога кириб келган бўлса-да, айнан онасининг шарофати билан чекишни, ичишни бошлаганини кўп бора таъкидлаган.

Ўз жонига иккинчи марта қасд қилганидан сўнг Дрю онасини судга берган.

Маколей Калкин

“Уйда ёлғиз” фильмининг юлдузи Маколей Калкин ўз ота-онаси билан фильмларидан олган гонорарларини туфайли кўп бора ихтилофга борган. 1998 йили балоғат ёшига етган Маколей ўз ота-онасини судга беради.

    Бошқа янгиликлар