АсосийJinoyat

​Сохта муҳрдан фойдаланиб, таксопарк автомашинасини сотиб юборган шахс қўлга олинди

'​Сохта муҳрдан фойдаланиб, таксопарк автомашинасини сотиб юборган шахс қўлга олинди'ning rasmi

2018 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 7 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси фуқароси, Ўш вилояти Ўзган туманида яшовчи Х.З. "Transfer taxi" МЧЖ билан тузилган ижара шартномасига асосан бошқарув учун олган “Малибу” русумли автомашинани шартномага хилоф равишда сотиш мақсадида "Transfer taxi"” МЧЖ номидан сохта муҳр ёрдамида қилинган ҳужжатларни Давлат нотариал идорасига тақдим этиш орқали автомашинани 30 000 АҚШ долларига сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида Х.З. қўлга олинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар