АсосийJamiyat

Қўқонда уч эгизак дунёга келди, уларга Президент совғаси топширилди (фото)

'Қўқонда уч эгизак дунёга келди, уларга Президент совғаси топширилди (фото)'ning rasmi

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида Жасурбек ва Муслимахон Маматқуловлар оиласида уч эгизак дунёга келди. Ёш оила фарзандларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйдилар.

Чақалоқларнинг отаси — Жасурбек Маматқулов тадбиркор, онаси — уй бекаси.

— 2018 йил 22 декабрь куни Қуқонда яхши хушхабар тарқалди. Маматқуловлар оиласида уч эгизак дунёга келди. Биз уларнинг ҳолидан хабар олиб турибмиз. Маҳалла ҳамшираси ҳам ҳар куни янги туғилган болалардан хабар олмоқда, - деди маҳалла вакилларидан Х.Холбекова.

Ҳаммадан ҳам чаққалоқларнинг бобо-бувисини хурсандчилиги чексиз.

— Янги йил арафасида Яратганнинг Ўзи бизни учта паҳлавон билан мукофотлади. Илоҳим навараларимиз соғлом, ақлли, бахтли бўлишсин ва Юртбошимиздек бўлишларини истаб, Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйдик, - деб қувончини яшира олмади Жасурбекнинг онаси Нигора опа.

Facebook‘да чақалоқларнинг қариндошларининг айтишича, эгизакларга Президент совғаси — автомобил совға қилинган. Ушбу қувончли хабарни чақалоқларнинг холаси Хуршида Устажалилова ижтимоий тармоқда маълум қилган", - дейилади "Ферганская правда" нашри хабарида.

Бошқа янгиликлар