Самарқанд вилояти ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Каримов Зафар Нуруллаевич Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи сифатида таништирилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 16 январдаги буйруғи билан вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланган З.Нуруллаев шу пайтгача “Савдогарбанк” Самарқанд вилоят филиали бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.
Самарқанд вилояти халқ таълим бошқармасига шу пайтгача Рустам Юлдашев раҳбарлик қилиб қилаётган эди.






