АсосийJamiyat

​Андижон туманида "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

'​Андижон туманида "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси  ташкил этилди'ning rasmi

"Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан, Андижон туманида "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

"Андижон-фарм" ЭИЗнинг асосий вазифаси фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш учун Ҳиндистон компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш ҳисобланади.

"Андижон-фарм" ЭИЗнинг фаолият муддати 30 йил бўлиб ушбу муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

Ушбу зона иштирокчилари қуйидагилардан озод этилади:

- ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловларидан;

- четдан келтириладиган қурилиш материаллари божхона тўловларидан;

- четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан.

2019 йилда "Андижон-фарм" ЭИЗ тўғрисида Ҳиндистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда тақдимот ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар