АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисини қабул қилди

'Абдулазиз Комилов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисини қабул қилди'ning rasmi

Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қила туриб, Вазир Элчиси илиқ қарши олди, Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ишига муваффақият тилади.

Суҳбат давомида ўтган йилнинг сентябр ойида Маскат шаҳрида мамлакатимиз Элчихонаси очилиши Ўзбекистон – Ўмон мулоқотига тизимлилик ва ўсувчанлик тусини бериш имконини яратишига ишонч билдирилди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда 2019-йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби борасида фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар