Европанинг бир қатор ҳудудларида кузатилаётган кучли қор бўрони кетма-кет талофатлар келтиришда давом этмоқда, деб хабар қилди РИА новости нашри.
Табиий офат, дея таъкидланаётган қор бўрони Боснияда ЙТҲ содир бўлишига олиб келди. Натижада 3 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, яна 17 нафар инсон жароҳат олди. Сербияда ҳам қор бўрони туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Германиянинг айрим жойларида эса қор одамларнинг уйларига қадар кириб борган.
Бавариядаги меҳмонхона қор остида қолди. Ҳарбийлар бу ердан одамларни эвакуация қилишга муваффақ бўлишган. Германия ҳукумати йўлларни қордан тозалаш учун ҳарбий техникалардан фойдаланмоқда. Маълумотларга кўра, эндиликда совуқ циклон Болқон ҳамда Грецияга кириб боради.






