Оқ уй маъмуриятининг хабарига кўра, АҚШ Президентининг қизи Иванка Трамп Жаҳон банки президентлигига номзод сифатида қаралмаяпти.
Қайд этилишича, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ҳамда Оқ уй маъмурияти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Майк Малвэни Жаҳон Банки президентлигига номзодларни танлашда Иванка Трампдан ёрдам беришини сўраб қилган мурожаати ана шундай асоссиз хабарларнинг тарқалишига сабаб бўлган.
Жаҳон банкининг амалдаги раҳбари Жим Ён Ким жорий йилнинг 1 февралида ўз лавозимини тарк этади.
Бундан олдинроқ Британиянинг “Financial Times” нашри Жаҳон банки президентлигига даъвогар сифатида қаралаётган бир қатор номзодлар номини маълум қилганди. Улар орасида мамлакат молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Мэлпас, мамлакатнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли, Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Марк Грин ҳамда Иванка Трамп номлари қайд этилганди.
15.01.2019 17:44
Оқ уй: Иванка Трамп номзоди Жаҳон банки президентлигига даъвогар сифатида қаралаётгани йўқ






