Сербияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари олтинчи ҳафтада ҳам давом этмоқда, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Пойтахт Бельград кўчаларида сариқ нимча кийиб, турли акциялар ўтказаётган сербияликлар мамлакатда олиб борилаётган сиёсатдан норози эканликларини таъкидлашмоқда. Улар оммавий ахборот эркинлиги, мухолифат ҳамда журналистларга қарши ҳужумларга чек қўйилишини ва Косова билан дипломатик алоқаларда шаффофликни талаб қилишмоқда. Ҳукумат эса бу вазиятни тезроқ бартараф этишга уринмоқда. Сабаби, 17 январь куни Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Сербияга келади.






