АсосийJamiyat

Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйилди

'Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйилди'ning rasmi

Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти вакилларидан бир гуруҳи ҳарбий оркестр садолари оcтида Мустақиллик ва эзгулик монументига — Бахтиёр она сиймоси пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида ўтди.

Ватан ҳимоячилари Бахтиёр онага таъзим бажо келтиришди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида «Ватанга қасамёд» мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйишиб, она Ватан ҳимоячиси рамзига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар