Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Аксу туманида Ўзбекистоннинг 55 нафар фуқаросини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган. Бу ҳақда zakon.kz нашри хабар берди.
Ушбу воқеа 12 январ куни Тошкентдан Красноярскка йўл олган Van Hool русумли автобус соат тахминан 14.09 да "Павлодар-Остона" автомобиль йўлидаги Калмакан қишлоғидан 30 км узоқликда юз берган.

Қисқа муддат ичида Павлодар Фавқулодда вазиятлар департаменти совқотган йўловчиларни воқеа жойига яқин бўлган мактаб биносига жойлаштиришган ва йўловчиларга керакли ёрдам кўрсатилган.
Автобусни таъмирлаш учун Павлодар шаҳрига олиб боришади.

Ўзбекистон фуқаролари автобус яхши ҳолга келгунча илиқ хона, озиқ-овқат ва яшаш шароити билан таъминланди.






