“Тахт ўйинлари”нинг мухлислари сериалнинг сўнгги мавсумини интиқлик билан кутишмоқда, деб хабар бермоқда “Ок!” нашри.
Мазкур сериалда иштирок этган актёрлар лойиҳа ниҳоясига етаёганидан хурсанд эканликларини билдиришмоқда. Жумладан, Кит Харрингтон ҳам.
Жон Сноу ролини ижро этган актёр саккиз йил давомида суратга олиш жараёнларида ҳам жисмонан, ҳам руҳан чарчаганини билдирди.
“Ҳаётимнинг мана шу даврини соғинаман, аммо тоқатим тоқ бўлди”, дейди актёр.
Аммо Кит сериалда ўз умр йўлдоши Роуз Леслини учратганидан жуда шод.
Сериалнинг финал мавсуми апрель ойида намойиш этилади.






