12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтади.
Унда Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.

Бугун Самарқанд темирйўл вокзалида улар кутиб олинди, деб хабар бермоқда ЎзА.


Асосий тадбирлар эртага, 13 январь куни ўтказилади. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида ўтадиган учрашувда давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга кўмаклашиш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларига инвестициялар, инновация ва технологиялар жалб қилиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, маданият, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Вазирларнинг биринчи учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.






