Австралиядаги 16 мамлакат элчихоналарига номаълум шахс томонидан ўта хавфли оқ кукун солинган жўнатмалар юборилди, дея хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Мамлакат федерал полицияси ушбу хабарни расман тасдиқлаган. Шубҳали почта жўнатмалари Буюк Британия, Германия, Греция, Миср, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Испания, Янги Зеландия, Покистон, АҚШ, Туркия, Франция, Швейцария, Хорватия ва Жанубий Корея элчихоналарига келиб тушган. Полиция шубҳали жўнатмалар қабул қилган барча дипломатик ваколатхоналарда мазкур холат юзасидан текширув ўтказмоқда.






