АсосийDunyo

Нурсултон Назарбоев 47 нафар фуқаронинг Суриядан қайтарилгани ҳақида баёнот берди

'Нурсултон Назарбоев 47 нафар фуқаронинг Суриядан қайтарилгани ҳақида баёнот берди'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 январ куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг 47 нафар фуқароси Суриядан эсон-омон қайтарилгани ҳақида баёнот берди, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Назарбоев топшириғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 47 нафар фуқарони, жумладан, 30 нафар гўдакни ватанга қайтарилган.

Улар алдов йўли билан Сурияга бориб қолгани ва террорчиларга асир бўлганини таъкидлаган. Уларга давлат томонидан тегишли кўмак берилган ва болалар бошқа давлатда туғилганига қарамай Қозоғистон фуқароси саналиши айтилган.

Ушбу бегуноҳ одамлар давлат томонидан кўрсатилган ёрдамдан жуда ҳам мамнун ва уларга бир ой давомида тиббий хизмат кўрасатилади.

    Бошқа янгиликлар