Мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сафига Ўзбекистон экологик партияси ҳам қўшилади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Республикасининг "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шакллангани ҳамда ўтказилган мажлислар ҳақида хабар берилганди.
Бугун, 8 январь куни пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида мазкур янги партиянинг таъсис съезди бўлиб ўтади.






