АсосийDunyo

Зимбабведа каркидонларга GPS ўрнатилмоқда

'Зимбабведа каркидонларга GPS ўрнатилмоқда 'ning rasmi

Зимбабведа ноёб каркидоннинг ҳаёти сақлаб қолиш мақсадида уларга GPS ўрнатилмоқда, деб хабар қилди Сегодня нашри.

Франциялик мутахассислар томонидан камёб каркидонлар ҳаёт тарзини кузатиш мақсадида жониворларнинг шохларига қурилма ўрнатиш режаси ишлаб чиқилган. Бу орқали жонивор доимий тарзда нозоратда бўлади. Броконьерлар ҳужуми ёки бошқа фалокатлар содир бўлганда, қўриқхона ходимлари зудлик билан етиб бориб, жониворга ёрдам кўрсатишлари мумкин бўлади.

Кўп йиллар давомида ёввойи ҳайвонларни кузатиш учун турли техника ва қурилмалар синовдан ўтказилган. Бироқ ҳеч бири кутилганидек самара бермаган эди. GPS ҳам самарали, ҳам арзон бўлгани туфайли уни ҳар бир каркидонга ўрнатиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар