АсосийDunyo

Индонезияда ер кўчкиси қурбонлари 31 нафарга етди

'Индонезияда ер кўчкиси қурбонлари 31 нафарга етди'ning rasmi

Ўтган ҳафтада Индонезия ғарбида содир бўлган ер кўчкисида ҳалок бўлганлар сони 31 тага етди. Бу ҳақда "Jakarta Post" газетаси хабар берди.

Ҳодиса сабабли ҳаётдан кўз юмганлар 15 нафарлиги, 20 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди. Қайд этилишича, ер кўчкиси юз берган ҳудудда қутқарув-қидирув гуруҳи кучлари янада фаоллаштирилди.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, 31 декабрь куни Индонезиянинг Жанубий Ява провинциясида кучли жала оқибатида ер кўчкиси содир бўлган эди. 34 хонадон тупроқ остида қолган.

    Бошқа янгиликлар