Якшанба куни Токио шаҳрида ўтказилган анъанавий ўт ўчирувчилар янги йил байрамида 2,8 мингдан ортиқ одам иштирок этди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Мазкур байрамда ўт ўчирувчилар техника воситалари ёрдамида ёнғинни ўчириш қобилиятларини, одамларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини намойиш қилишди. Фестиваль NHK давлат телеканали орқали жонли тарзда эфирга узатилди.
Японияда ўт ўчирувчилар табиий офатлар, зилзила ва цунами вақтида ФВВ ходимларининг вазифаларини ҳам бажаришади. Шунинг учун юқоридаги тадбирга катта аҳамият берилди.






