Украинанинг Мариуполь шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Нашрнинг хабар беришича, кеачи соат 22:00 да уйнинг учинчи қаватида граната портлаган. Гувоҳларнинг маълумот беришича, портлаш шаҳарнинг бошқа туманларига ҳам эшитилган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Воқеа жойида полиция, ҳарбийлар ва тиббиёт ходимлари иш олиб боришмоқда.






