АсосийDunyo

Туркманбоши ўғлини янги лавозимга тайинлади

'Туркманбоши ўғлини янги лавозимга тайинлади'ning rasmi

Туркманистон Президентининг фармойишига биноан Бердимуҳамедов Сердар Гурбангулиевич Ахал вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.

Янги лавозимга тайинлангани муносабати билан Сердар Гурбангулиевич Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. У бу лавозимга 2018 йилнинг март ойида, парламент аъзолигига сайланганидан кейин тайинланган эди.

Сердар Бердимухамедов 1981 йилда туғилган. Москва ва Женевада ўқиган. 2016 йил у Туркманистон парламентининг депутатлигига сайланган эди.

2017 йилнинг баҳор ва ёз ойларида у бир қатор хорижий давлатларга расмий ташриф буюрди ва юқори лавозимли амалдорлар, жумладан Россия Федерацияси расмийлари билан учрашди. Шунингдек, Ватан олдидаги хизматлари учун мукофотланган.

    Бошқа янгиликлар