АсосийJamiyat

2019 йилда қайси турдаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади?

'2019 йилда қайси турдаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади?'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш, тақдим этиладиган ҳужжатлар ва муддатларни қисқартириш йўли билан Давлат хизматлари марказлари орқали янгидан янги хизматларни жорий этмоқда.

Хўш, 2019 йилда қайси турдаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади?

- Турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш,

- Вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш,

- Ҳарбий ҳисобга қўйиш,

- Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга, ечишга ва текширишга ариза бериш,

- Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш,

- Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш (экспериментал тарзда Тошкент шаҳрида),

- Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш,

- Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш, (эквивалентликни белгилаш),

- Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмаларни расмийлаштириш,

- Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш,

- Ишсизлик нафақасини тайинлаш,

- Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома бериш.

    Бошқа янгиликлар