Илк маротаба АҚШнинг ҳурматли аёли унвонига қора танли Мишель Обама сазовор бўлди, деб ёзди Лента ру.нашри.
У собиқ бош котиб Хиллари Клинтондан олдинга чиқди. 2018 йилда Хиллари Клинтон яна бир қора танли аёл – телебошловчи Опра Унфрига рўйхатдан ўз ўрнини бўшатиб берган эди.
Мишель Обамага қадар Элеонора Рузвельт (13 маротаба), Маргарет Тетчер (6 маротаба), Жаклин Кеннеди (5 маротаба), Тереза она (4 маротаба), Нэнси Рейган, Розалинн Картер, Голда Меир (3 маротабадан), Бетти Форд, Барбара Буш, Мейми Эйзенхауэр (2 маротаба), Пат Никсон, Лора Буш, Этель Кеннеди, Элизабет Кенни ( 1 маротаба) лар энг ҳурматли аёллар рўйхатида бўлган.






