АсосийJamiyat

Ҳарбийлар Янги йил байрами муносабати билан болажонларга совға-саломлар улашмоқда

'Ҳарбийлар Янги йил байрами муносабати билан болажонларга совға-саломлар улашмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кириб келишига саноқли кунлар қолган янги – 2019 йил муносабати билан мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюриб, у ерда тарбияланаётган ва ўқиётган ўқувчи-ёшларни байрам билан табрикламоқда.

Ташрифлар давомида ҳарбий хизматчилар ва курсантлар томонидан турли кўнгилочар тадбирлар, ўйин-кулгига бой беллашувлар ўтказилмоқда. Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бир неча кундан буён давомли тарзда амалга ошириб келиняпти.

AD7A2053.JPG

Жорий йилнинг ўтган даврида республикамиз бўйлаб 37 мингдан ортиқ ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилгани, Мудофаа вазирлиги томонидан ёшлар иштирокида 200 дан ортиқ “Очиқ эшиклар куни“ ташкил этилгани, унда 20 мингдан зиёд ёшлар иштирок этгани ёшларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шунингдек, жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январигача Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида “Мардлик ва жасорат” дарслари ўтказилмоқда.

photo_2018-12-18_17-59-30.jpg

photo_2018-12-22_19-59-09.jpg

photo_2018-12-28_15-26-35.jpg

photo_2018-12-28_15-26-41.jpg

    Бошқа янгиликлар