Президент Мурожаатномада, ҳозир Ўзбекистонда урбанизация даражаси 40 фоизга ҳам етмаслиги, агар зарур чоралар кўрилмаса, яқин йилларда бу кўрсаткич янада пасайиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Агар ҳозирдан чоралар кўрилмаса, эртага қишлоқларимизнинг аҳволига қараб бўлмай қолади", - деди Президент.
Бош вазир А.Арипов мамлакатимиз аҳолисининг урбанизация даражасини 2030 йилга қадар 60 фоизга етказиш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқиш масъул этиб белгиланди.
Янги йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.







