АсосийSiyosat

Президент иқтисодиёт соҳасидаги асосий вазифаларни санаб ўтди

'Президент иқтисодиёт соҳасидаги асосий вазифаларни санаб ўтди'ning rasmi

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифаларни санаб ўтди.

Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, иш ўринларини кўпайтириш, юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, "яширин" иқтисодиётга қарши курашиш, валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, малакали кадрлар тайёрлаш кабилар шулар сирасидандир.

Албатта, бу бордаги устувор вазифалар ҳам алоҳида қайд этилди. Бунинг учун макроиқтисодий барқарорликни ўсиш суръатларини сақлаш, инфляцияни жиловлашга эътибор қаратилади. Жаҳон тажрибасини ўрганиб, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, монетар сиёсатни такомиллаштириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқишимиз зарур.

Иқтисодиёт соҳасида статистик ҳисоботларни тўғри юритиш давлатнинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда муҳим. Шу мақсадда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро валюта фондининг 2018 йилги Миллий ҳисоблар тизимини 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этиш лозим.

    Бошқа янгиликлар