АсосийJamiyat

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

'Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Бахтиёр Раҳмонқулов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Раҳмонқулов шу кунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.

    Бошқа янгиликлар