Республика Гидрометеорология маркази хабарига кўра, бугун, 26 декабрь ва кейинги кунларда Тошкент вилоятининг 1500 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Шунингдек, 2018 йилнинг 27-31 декабрь ва 2019 йилнинг 1-5 январь кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши бўлиши мумкин. Фуқароларни огоҳликка чорлаймиз.
Эртага республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.






