Анҳор-Локомотив» боғида Ўзбекистондаги энг баланд чархпалак аттракцион фойдаланишга топширилди.
Энг юқори нуқтаси 72 метр бўлган ушбу аттракцион 48 ёпиқ турдаги кабинадан иборат. Уларнинг ҳар бири ажойиб чироқлар ва ўзига хос байрамона безатилган бўлиб, пойтахтимиз манзарасини юқоридан томоша қилиш имконини беради. 
272 киши билан айланишга мўлжалланган чархпалакнинг бир айланиши 12 дақиқани ташкил этади. Шунингдек, аҳоли, айниқса, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида «Анҳор-Локомотив» боғида Янги йил байрами учун ажойиб совғалар тайёрланган.


Бу йилги байрам кунларини айнан «Анҳор-Локомотив» боғида ўтказишга сабаблар кўп. Жумладан, энди боғга ташриф буюрувчилар автомобилни қаерда қолдириш муаммоси ҳақида бош қотирмаса ҳам бўлади.

Шу йилнинг 22 декабридан бошлаб боғ ҳудудида 500 автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ иш бошлади.






