2016 йилнинг декабрь ойида мексикалик Хуан Педро Франко расмий равишда дунёдаги энг оғир одам сифатида қайд этилган эди, дея хабар қилмоқда Mirror нашри.
Ўша вақтда Хуан 590 кг. эди.
Хуан 225 килога озган. Юрак уриши тўхташи хавфига қарамай у жарроҳлик операциясига рози бўлган. Ҳозирда унинг ошқозони товуқ тухумидек келади.
У 18 ой ичида мунтазам жисмоний ҳаракат ва машқлар ёрдамида 200 кг. вазн йўқотган. Ҳозирда эса қарийб 300 килограммни ташкил этмоқда унинг вазни. Эндиликда унинг орзуси ушалган – Хуан қадам ташлай олади, аммо бир-икки қадам холос.






