Pollstar нашри сўнгги йилларда гастролларда катта маблағ топаётган ҳонандаларни эълон қилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Биринчи ўринда британиялик Эд Ширан. У 53 та шаҳарда 94 та концерт бериб, 432 млн. доллар топган.
Иккинчи ўринда Тейлор Свифт (345 млн. доллар).
Учинчи ўрин эса Jay-Z ва Beyonceга насиб этган. Улар 39 та шаҳарда 48 та концерт бериб, 119 млн. доллар маблағ йиғишган.






