АсосийJamiyat

Қаршилик аёл бир ойлик қизалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринди

'Қаршилик аёл бир ойлик қизалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринди'ning rasmi

Қарши вилояти Қарши шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўз фарзандини сотишга ҳаракат қилган аёлни қўлга олдилар, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ҳодиса жорий йил 11 декабрь куни юз берган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган қизалоғини сотишга уринган аёл "Ёғду" чойхонаси олдида қўлга олинган.

"Она ўз фарзандини 10 миллион сўмга сотишга уринган", - дейилади хабарда.

Жиноий иш қўзғатилган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар