Сингапурнинг ChemiCo компанияси томонидан дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 193 нафар ўқувчи иштирокида кимё фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилди.
Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган кимё фанлари номзоди Елена Дельяриди раҳбарлигида тайёргарлик кўрган Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза жами 6 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Жалолиддин Ҳабибуллаев олтин, Маҳбуба Тоирова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Равшан Носиров, Жавоҳир Акбаров, Жавоҳир Охунов ва Музаффар Матмуродов бронза медалига муносиб бўлишди.






