АсосийDunyo

Боготада Янги йил поезди ўз ҳаракатини бошлади

'Боготада Янги йил поезди ўз ҳаракатини бошлади 'ning rasmi

Колумбия пойтахти Богота шаҳрида Янги йил поезди ўз ҳаракатини бошлади, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.

Ҳар йили байрам арафасида Боготада вагонлари байрамона безатилган йўловчи ташувчи поезд ҳаракатланади. 14 та вагондан иборат поезднинг узунлиги 400 метрни ташкил қилади. Унда бир вақтнинг ўзида 600 нафар йўловчи сайр қилиши мумкин. Янги йил поезди 8 январга қадар хизмат кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар