АсосийSiyosat

Алишер Усмонов: Шавкат Мирзиёев халқнинг ишончини тўлиқ оқлашига ишонаман

'Алишер Усмонов: Шавкат Мирзиёев халқнинг ишончини тўлиқ оқлашига ишонаман'ning rasmi

Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов Forbes журналига интервью берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида фикр билдирди.

"Биринчидан, у Марказий Осиёга тинчликни қайтарди ва буни минтақадаги етакчилар тан олди. Бу жуда муҳим. Аввалги бошқарув даврида қардош Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари миналаштирилган эди. Илгари Ўзбекистоннинг позицияси туфайли тинчликка эришиш қийин эди.

Иккинчидан президент Вашингтон билан худди Москва каби тенг ҳуқуқли муносабатни йўлга қўйди.

Учинчидан, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига самарали ечим топиш учун халқаро майдонда катта роль ўйнай бошлади.

Ўзбекистонда ўзгача фикрловчиларга нисбатан режим эркинлашмоқда, мамлакатга кириш ва чиқиш бўйича мавжуд бўлган тақиқлар йўқ қилинмоқда ва ҳоказо. Бир сўз билан айтганда, жамият, давлат ва иқтисодиёт қайта ташкил этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқнинг ишончини тўла қозона олди. Мен ишонаман, у бу ишончни оқлайди", - деди миллиардер.

    Бошқа янгиликлар