АсосийJamiyat

2018 йил халқ таълими тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

'2018 йил халқ таълими тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ЎзАга жорий йилда халқ таълими тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилгани ҳақида сўзлаб берди:

– Жорий йилдан бошлаб ўқитувчиларни мажбурий меҳнат ва мажбурий обуна, турли йиғилишларга жалб этиш тўхтатилди. Энди ўқитувчиларимиз мажбурий ҳашарларга, пахта териму йўл таъмирланишларига жалб қилинмайди.

Таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида устозлар юритадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқартирилди. Шу билан бирга, мактабларнинг текшириш сони 26 баравар камайди. Бу дегани ўқитувчининг дарс жараёнларига ҳеч ким беҳудага аралашмайди, дегани.

Бугунги кунда ойлик маошлар тоифага қараб 40 фоиздан 72 фоизгача ошди. Психологлар иш ҳақи 103 фоиз, мактаб директори ва ўринбосарлари, Ахборот-ресурс маркази раҳбари ва кутубхоначилар маошлари 33 фоиз кўтарилди.

Халқ таълими тизими соҳаси ходимлари учун имтиёзли ипотека, истеъмол кредитлари, жумладан, автокредитлар, уларнинг оила аъзолари тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун кредит маблағлар ажратиш механизмлари ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилди.

Касаба уюшмалари федерацияси кўмагида таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган 70 нафар педагог кадрга ҳар йили давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларига имтиёзли ва бепул йўлланмалар тақдим этилади. Бу йил илк бор Касаба уюшмалари федерацияси ҳомийлигида “Йил фан ўқувчилари” 10 миллион сўм мукофот пули билан тақдирландилар.

2016 — 2018 йилларда 65 та янги мактаб қурилди ва 15636 та қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Шунингдек, сўнгги 3 йилда инвестиция ва “Обод қишлоқ” (“Обод маҳалла”) давлат дастурлари асосида 1 691 та таълим муассасасида 1.5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ янги қурилиш, капитал ва мукаммал таъмирлаш учун сарфланди. 2018 йилда бу дастурлар асосида 24 та мактаб янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ўқувчилар сонини кўпайиши ҳамда шарт-шароитларнинг яхшиланиши натижасида 43 та мактаб филиаллари умумтаълим мактабларига айлантирилди (2016 йилда 1138 та, 2017 йилда 1348 та, 2018 йили 1299 та филиал бўлган).

Бундан ташқари, 2018 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1815 та мактаб жорий таъмирдан чиқарилди ва бунинг учун 189 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Албатта, 11 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтилиши муносабати билан халқаро тажрибани ўрганган ҳолда 2017 йили 10 – 11 синфлари учун янги ўқув режаси ишлаб чиқилди ва унда ўқув фанлари 23 тадан 12 тага оптималлаштирилди.

2017 йилда 10 синфлар учун 140 номдаги жами 9 миллион нусхада, 2018 йилда 11 синфлар учун 137 номдаги жами 9,7 миллион нусхада дарсликлар чоп этилди.

2017 – 2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилди. Ҳозирда мактабларда 736 185 нафар ўқувчилар 10 – 11 синфларда таълим олмоқда.

Шунингдек, 11 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтилиши муносабати билан ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш тизимининг янгича механизми жорий этилиб, 2018/2019 ўқув йилида 10 – 11 синф ўқувчилари касб-ҳунар коллежлари базасида 2018 йилда 333 та таълим муассасаларини касблар бўйича 489 та синфлар тўплами билан жиҳозланди.

2019 йилдан бошлаб, 635 та мактабда ташкил этилган ва минимум даражада жиҳозланган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига мавжуд касблар бўйича 2,1 млрд. сўмлик хомашё етказиб бериш кўзда тутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар