АсосийDunyo

Қочқинлар бўйича Глобал келишув қабул қилинди

'Қочқинлар бўйича Глобал келишув қабул қилинди 'ning rasmi

БМТнинг Бош ассамблеясида қочқинлар бўйича Глобал келишув қабул қилинди, деб хабар қилди Interfax.ru нашри.

Мазкур ҳужжат муҳожирларнинг маҳаллий меҳнат бозорига киришини осонлаштириш, уларни ватанларига хавфсиз қайтаришни таъминлашга қаратилган. Ушбу ҳужжат деярли бир овоздан маъқулланган. Унга 181 та давлат овоз берган бўлса, фақатгина АҚШ ва Венгрия унга қарши овоз берди. Мазкур глобал келишув дунёдаги барча қочоқларга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар