АҚШнинг Калифорния штатида мактаб автобуси ҳалокатга учради, дея хабар берди ТАСС нашри.
Автобус енгил автомобиль билан тўқнашиш оқибатида ағдарилиб кетган. Автобусда жами 19 киши бўлиб, ЙТҲ оқибатида уларнинг 13 нафари яраланган. Айрим жароҳат олганларнинг аҳволи ўта оғир. Енгил машинани маст ҳолатдаги аёл бошқарган бўлиб, ҳодиса унинг айби билан содир бўлган.






