Ўзбекистоннинг 12 нафар онлайн журналистлари 14-21 декабрь кунлари «Тожикистон-XXI аср» Мустақил журналистика мактабининг таклифига биноан «Тожикистон ва Ўзбекистон журналистлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Тожикистонда бўлишди. Журналистлар учун Тожикистоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этилди.
Жумладан, ТАЛКО алюминий заводи, Марказий Осиёда энг катта ҳисобланадиган Тожикистон Миллий кутубхонаси, Сафеддара тоғ-чанғи мажмуаси ҳамда қадимда Буюк Ипак йўлининг муҳим ҳудударидан бири бўлган Ҳисор водийси бўйлаб саёҳатлар журналистларда катта таассурот қолдирди.
Лойиҳа доирасида мультимедиа журналистикаси бўйича тажриба алмашиниб, икки давлат журналистлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида бажариладиган ишлар ҳақидакелишиб олишди.

Дилфуза Собирова Тошкент-Душанбе-Тошкент






