АсосийSport

"Манчестер Юнайтед"га вақтинча мураббий тайинланди

'"Манчестер Юнайтед"га вақтинча мураббий тайинланди'ning rasmi

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти 45 ёшли норвегиялик мутахассис, клубнинг собиқ футболчиси Оле-Гуннар Сульшерни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди.

Клуб расмий сайти берган маълумотга кўра, Оле-Гуннар Сульшер жамоани мавсум охиригача бошқариб туради.

Маълумот учун, Сульшер "Манчестер Юнайтед" сафида 1996 йилдан 2007 йилгача 366 ўйинда майдонга тушиб 126 гол урган.

Шунингдек, у жамоа билан жами 12 соврин қўлга киритган, шу жумладан 6 марта Англия чемпиони, бир марта ЕЧЛ ғолиби бўлган.

    Бошқа янгиликлар