Статистика – холис, аммо айнан у мазкур ҳужжатда белгиланган чораларни қабул қилиш эҳтиёжини яққол намоён этади.
Ўзбекистонда юқумсизкасалликлар ҳамда улархавфининг омилларини олдиниолиш, даволаш ваназорат қилиш, аҳолинингбарвақт ўлим ҳамдакасалланишини камайтириш бўйичаизчил чора-тадбирларамалга оширилмоқда. Лекин шубилан бирга, аҳолисаломатлигини муҳофаза қилишборасида профилактика чора-тадбирларини самарали мувофиқлаштириш тизими мавжуд эмаслигитиббий ва санитар-гигиеникмаданият даражаси пастлигичақолаётгани натижасида асосийэътибор профилактикага эмас, касалликлар билан курашишга қаратилмоқда.
Шу сабаб, ушбу соҳадаги камчиликларни бартараф этиш ва бу йўналишдаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Юқумсиз касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолади.
Статистика – холис, аммо айнан у мазкур ҳужжатда белгиланган чораларни қабул қилиш эҳтиёжини яққол намоён этади. Бир эътибор қилинг-а, Ўзбекистонда йиллик ўлим ҳолатларининг 78 фоизи айнан ноинфекцион касалликлар сабабли содир бўлади. Тадқиқотлар яна шундан далолат берадики, мамлакат аҳолисининг 3 дан 2 қисми кунига етарли миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилмайди. Ваҳоланки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган меъёрларга кўра, инсон кундалик рационида бундай маҳсулотлар 400 граммни ташкил этиши керак. Шунингдек, яна бир далил – фуқароларимизнинг ярми ортиқча вазнга эга ва ҳар ўнта юртдошимизнинг иккитасида семизлик аниқланган. Аҳолининг 46 фоизида қондаги холестерин даражаси юқори экани қайд этилган. Уларнинг 3 дан бир қисмида эса қон босими юқори.
Мазкур нохуш ҳолатлар кўпинча бирламчи тиббий муассасаларда юқумсиз касалликларга чалиниш хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш тизимининг ривожланмагани, соғлом турмуш тарзи етарлича тарғиб этилмаётгани билан боғлиқ. Шунингдек, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби бўйича маълумотларнинг етишмаслиги туфайли аҳоли учун соғлом овқатланиш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш ишлари ҳам ўлда-жўлда бўлмоқда. Шу сабаб мутахассислар ноинфекцион касалликлар ҳақида маълумот йиғиш ва қайд қилиш учун ягона электрон тармоқни жорий этиш даркорлигини таъкидлайди.
Шу билан бир қаторда тизимнинг келгусида ривожланишида – одамларнинг соғлом ҳаракатини, уларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган ғайратини ошириш, рағбатлантириш каби заруриятлар ҳам бор.
Юқорида зикр этилган қарорда белгиланган чораларнинг ҳаётга татбиқ этилиши орқали энди ушбу муаммолар бартараф этилади.
Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида мана шундай вазифаларни бажарадиган, ихтисослаштирилган муассаса пайдо бўлади. Аниқроғи, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази негизида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ташкил этилади. Жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ҳам тузилади.
Эндиликда бутун дунё зарарли одатларга қарши фаол курашмоқда ва Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.
Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасига келаси йилнинг 1 декабрига қадар алкоголь ичимликлар идишининг ёрлиғида ҳамда тамаки маҳсулотининг қутисида тиббий огоҳлантиришлар ёзувларини жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни кўриш топширилди. У ўз ўринда, матнли ёзув ва тимсоллар тарзида бўлади.
Қарор орқали энди жамоат жойлари ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун жавобгарлик янада кучайтирилади. Аслида бундай чорага сабаб ҳам борда. Чунки, мамлакатимиздаги эркакларнинг 42 фоизи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилади.
Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор идоралар билан бирга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг артериал гипертония, қандли диабет, бронхиал астма бўйича клиник протоколлари ва стандартларини амалиётга татбиқ этади, таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмолини
чеклаш бўйича таклифлар беради.
Яна бир муҳим жиҳат. Навбатдаги ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди. Нутрициология фани илмий назорат, овқатланишнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ масалаларни ўрганади ҳамда маҳсулот таркиби, овқатланиш жараёни, унинг организмга таъсирини таҳлил этади.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида яна бир муҳим янгилик бор. Яъни, давлат органлари ва ташкилотларида иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари, ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларида иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни” жорий этилади. Аҳолининг кенг қатламлари орасида “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари ўтказилади.
– аҳолининг мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш ҳажми 15 фоизга ошади;
– ўз навбатида, ош тузининг истеъмоли 15 фоизга камаяди;
– алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли эса 10 фоизга пасаяди;
– ноинфекцион касалликларни даволаш, тиббиёт муассасаларини диагностика ускуналари ва дорилар билан таъминлаш даражаси 50 фоизга етади;
– юқори хавфли ва ноинфекцион касалликларга чалинган беморларнинг камида 50 фоизи тегишли терапия ва консультациялар билан таъминланади;
– ва ниҳоят, аҳолининг юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлардан эрта ўлими 10 фоизга камайишига эришилади.
Умуман олганда, мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда тиббий ёрдамни такомиллаштириш ва хавф омилларини олдиндан аниқлаш билан юқумли бўлмаган касалликлардан эрта ўлимнинг 31 фоизининг олдини олиш мумкин экан. Яъни, бунга бир томондан сифатли диагностика ва юқори даражадаги даволаш билан эришилса, иккинчи томондан жисмоний фаолликни ҳар биримиз кунлик одатга айлантиришимиз лозим бўлади. Президент қарорида кўзланган асл мақсад ҳам аслида ушбу икки омилни тарғиб этишдир. Галдаги вазифа эса ислоҳотлар ва халқаро тажрибани ҳаётимизга тезроқ татбиқ этиш.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа
маркази билан ҳамкорликда тайёрланди






