Маълумки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди. Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3 фоиз миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.
Харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, шунингдек «GM Uzbekistan» автомобилларини "Uzavtosavdo" онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3 фоиз миқдорида мажбурий олдиндан тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинаётганини маълум қилди, компания матбуот хизмати.
Энди "GM Uzbekistan" автомобилларини "Uzavtosavdo" онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85 фоиз ёки 100 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди.
Шундай қилиб 100 фоиз тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилини олади.






