Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Ўш шаҳрида чегараолди вилоятлари раҳбарлари Кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Муҳаммадкалий Абилғозиев билан учрашди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.
Учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва долзарб масалалари, шунингдек, чегараолди ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгаши иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонда бўлиб турибди.
Бу икки мамлакат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг иккинчи йиғилиши ҳисобланади. Биринчи учрашув жорий йилнинг мартда Фарғонада ташкил этилган эди.






